«TASHKENT REALTOR SERVICE» МЧЖ босқичма-босқич ошиб бориши шаклида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

      Очиқ аукцион савдосига туман заҳира фондига олинган қуйидаги боғзорлар қўйилмоқда:

      1.Бўстонлиқ тумани, Хўжакент  массиви, Қоранқул МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “NURSHOD SUNNATILLA” фермер хўжалигидан туман захирсига олинган жами 1,0 га  ер майдонида жойлашган “Боғзор”, бошланғич баҳоси – 29 146 000 сўм.

      2.Бўстонлиқ тумани, Чимбойлик массиви ҳудудида фаолият юритаётган “ASIL AZIZ TEMUR” фермер хўжалигидан туман захирасига олинган хўжалик харитасининг 534-контурида жами 5,4 га, шундан 3,9 га  ер майдонида жойлашган 6-лойиҳадаги “Боғзор”, бошланғич баҳоси – 9 075 000 сўм.

      3.Бўстонлиқ тумани, Хўжакент массиви ҳудудида фаолият кўрсатаётган “JAXONGIR ASHIRBOY AXMADJON” фермер хўжалигидан туман захирсига олинган хўжалик харитасининг 386-контурда жами 48,9 гектар, шундан 24,0 га ер майдонида жойлашган 24-лойиҳадаги “Боғзор”, бошланғич баҳоси – 153 830 447 сўм.

      Очиқ аукцион савдоси 2019 йил 15-январь куни соат 11-00 да Бўстонлиқ туман хокимлиги биносида бўлиб ўтади. Мазкур объект сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдоси 2019 йилнинг  31-январь, 5, 12, 19, 26-февраль, 5,12, 19, 26-март кунлари соат 11-00 да бўлиб ўтади. Савдога қўйилган объектни жойига бориб кўрсатиш талабгор ҳисобидан Сотувчининг вакили томонидан амалга оширилади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагини билдирган шахслар “Закалат пули тўғрисидаги келишуви” ни имзолагандан сўнг объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини TASHKENT REALTOR SERVICE” МЧЖнинг “Ипак йўли” АИТБ Тошкент шаҳар Миробод филиалидаги 2020 8000 8048 7649 6001 ҳисоб рақамига, МФО: 01101, СТИР: 301 743 808 тўлашлари лозим.

      Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилади, ҳамда риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади. 

      Очиқ аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги хужжатларни топшириши керак:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида ишончнома; жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида ишончнома.

       Мазкур  хужжатлар  эълон чиққан кундан бошлаб, жамиятнинг расмий иш кунларида соат 9.00 дан 16.00 гача  Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси 13-уйда қабул қилинади ва савдодан бир кун олдин соат 16.00 да тўхтатилади. Такрорий савдолар учун савдодан бир кун олдин соат 16.00 да тўхтатилади. Қўшимча  маълумотларни  www.realtorg.uz ёки 147–40-00  телефон  рақами  орқали  олишингиз  мумкин.