«TASHKENT REALTOR SERVICE» МЧЖ босқичма-босқич ошиб бориши шаклида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

      Очиқ аукцион савдосига Бўстонлиқ тумани, Бурчмулло массиви, “Ихтиёр Бахтиёр ўғли” фермер хўжалигидан туман захира ерлари ҳисобига олинган 27-лойиҳадаги хўжалик харитасининг 666-контурида жойлашган  жами 4,0 га  “Боғзор” қўйилмоқда, бошланғич баҳоси – 9 989 616 сўм.

      Очиқ аукцион савдолари 2018 йил 24-декабрь куни соат 11-00 да Бўстонлиқ туман хокимлиги биносида бўлиб ўтади. Мазкур объект сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдоси 2018 йилнинг  27-декабрь кунлари соат 11-00 да бўлиб ўтади. Савдога қўйилган объектни жойига бориб кўрсатиш талабгор ҳисобидан Сотувчининг вакили томонидан амалга оширилади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагини билдирган шахслар “Закалат пули тўғрисидаги келишуви” ни имзолагандан сўнг объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини TASHKENT REALTOR SERVICE” МЧЖнинг “Ипак йўли” АИТБ Тошкент шаҳар Миробод филиалидаги 2020 8000 8048 7649 6001 ҳисоб рақамига, МФО: 01101, СТИР: 301 743 808 тўлашлари лозим.

      Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилади, ҳамда риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади.. 

      Очиқ аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги хужжатларни топшириши керак:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида ишончнома; жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида ишончнома.

       Мазкур  хужжатлар  эълон чиққан кундан бошлаб, жамиятнинг расмий иш кунларида соат 9.00 дан 16.00 гача  Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси 13-уйда қабул қилинади ва 29.10.2018 йил соат 16.00 да тўхтатилади. Такрорий савдолар учун савдодан бир ку олдин соат 16.00 да тўхтатилади. Қўшимча  маълумотларни  www.realtorg.uz ёки 147–40-00  телефон  рақами  орқали  олишингиз  мумкин.