«TASHKENT REALTOR SERVICE» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши шаклида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 29-июндаги “Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 443-сонли қарори, “O’ZTRANSGAZ” AJ  нинг 2017 йил 4-июлдаги 385-сонли  ва “O’ZTRANSGAZ” AJ “YORDAMCHI XO’JALIK” MCHJнинг  30.10.2018 йилдаги №8-сонли буйруқларига асосан  “O’ZTRANSGAZ” AJ “YORDAMCHI XO’JALIK” MCHJ балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда:

       1.Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Молтоп ҚФЙ ҳудудида  18,7 га ер майдонида жойлашган 3145 туп мевали дарахтлардан иборат  “Боғзор”, бошланғич баҳоси -  451 082 833  сўм;

       2.Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Қатортол МФЙ, Қатортол СИУ ҳудудида 7,0 га ер майдонида жойлашган 1887 туп мевали дарахтларидан иборат “Боғзор” ва  боғзорни парвариш қилиш билан боғлиқ мулкий мажмуа, бошланғич баҳоси  421 478 300  сўм;      

       Аукцион савдолари  2019 йил  16-январь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси 13 уйда бўлиб ўтади. Талабгорлардан буюртманомалар қабул қилиш эълон чиққан  кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача  қабул қилинади ва савдодан бир кун олдин соат 18-00 да тўхтатилади. Мазкур объектлар сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 1, 8, 15, 22-февраль кунлари соат 11-00 да бўлиб ўтади ва такрорий савдолар учун буюртманомалар қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 16-00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагини билдирган шахслар “Закалат пули тўғрисидаги келишуви” ни имзолагандан сўнг объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини TASHKENTREALTOR SERVICE” МЧЖнинг “Ипак йўли” АИТБ Тошкент шаҳар Миробод филиалидаги 20208000804876496001 ҳисоб рақамига, МФО: 01101, СТИР: 301 743 808 тўлашлари лозим.      

       Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилади, ҳамда риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади. 

        Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги хужжатларни топшириши керак:

    - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

    - жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

    - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

       Қўшимча маълумотларни realtorservice [at] mail [dot] ru, 147–40-00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Хизматлар лицензияланган RR – №0008.