«TASHKENT REALTOR SERVICE» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши шаклида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

      Очиқ аукцион савдосига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 29-июндаги “Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 443-сонли қарори, “O’ZTRANSGAZ” AJ  нинг 2017 йил 4-июлдаги 385-сонли  ва “YORDAMCHI XO’JALIK” MCHJнинг  30.10.2018 йилдаги №8-сонли буйруқларига, ҳамда 17.12.2018 йилдаги № 05-36-53, 05-36-54-сонли буюртманомаларига асосан  “O’ZTRANSGAZ” AJ “YORDAMCHI XO’JALIK” MCHJ балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда:

       1).Сурхандарё вилояти, Термиз тумани, “Учқизил” ҚФЙ, “Парандачилик” махалласи ҳудуди манзилида 10,10 га ер майдонида жойлашган маъмурий ва хўжалик бинолари, ҳамда иссиқхоналар мулкий мажмуаси билан қўйилмоқда, бошланғич баҳоси 11 821 252 341 сўм;

      2).Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Пахтаобод ШФЙ, Дўстлик кўчаси манзилида жойлашган тикувчилик цехи бино ва иншоотлари,  бошланғич баҳоси 2 757 096 000 сўм;

       Аукцион ғолиби объект учун тўловларни сотувчи билан олди-сотди шартномаси имзоланган санадан бошлаб белгиланган жадвал асосида амалга ошириши лозим.

       Аукцион савдоси  2019 йил  28-январь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси 13 уйда бўлиб ўтади. Талабгорлардан буюртманомалар қабул қилиш эълон чиққан  кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача  қабул қилинади ва савдодан бир кун олдин соат 18-00 да тўхтатилади. Мазкур объект  сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг  13, 20, 27-февраль кунлари соат 11-00 да бўлиб ўтади ва такрорий савдолар учун буюртманомалар қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 16-00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагини билдирган шахслар “Закалат пули тўғрисидаги келишуви” ни имзолагандан сўнг объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини TASHKENTREALTOR SERVICE” МЧЖнинг “Ипак йўли” АИТБ Тошкент шаҳар Миробод филиалидаги 2020 8000 8048 7649 6001 ҳисоб рақамига, МФО: 01101, СТИР: 301 743 808 тўлашлари лозим.      

       Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилади, ҳамда риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади. 

       Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар қуйидаги хужжатларни топшириши керак:

    - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

    - жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, ишончли вакил иштирок этганида қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

    - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган хужжат нусхаси.

       Қўшимча маълумотларни realtorservice [at] mail [dot] ru, (78)147–40-00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. Хизматлар лицензияланган RR – №0008.