“Tashkent Realtor Service” МЧЖ Жиззах вилоят филиали бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

       Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 27 июлдаги 147-И/Ч-сонли буйруғига асосан очиқ аукцион савдосига:

1. Жиззах шахар, “Сайхан” махалласи ҳудудидан 30 та, юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкасининг бошланғич баҳоси – 500 000 сўм.

2. Мирзачўл тумани, “Боғбон” ҚФЙ ҳудудидан 1 та (12-рақамли), юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун, юзаси 0,02 га дан иборат деҳқон хўжалиги юритиш учун жами 0,06 га ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкасининг бошланғич баҳоси – 37 000 сўм.

3. Дўстлик тумани, “Боғзор” ҚФЙ ҳудудидан 2 та (12, 52-рақамли), юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун, ҳар бирининг юзаси 0,02 гадан иборат деҳқон хўжалиги юритиш учун жами 0,06 га ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкасининг бошланғич баҳоси – 75 360 сўм.

       Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 27 июлдаги 148-И/Ч-сонли буйруғига асосан очиқ аукцион савдосига:

1. Жиззах шахар, “Сайхан” махалласи ҳудудидан 40 та, юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкасининг бошланғич баҳоси – 65 000 сўм.

      Савдо ташкилотчиси “Tashkent Realtor Service” МЧЖ Жиззах вилоят филиали. Аукцион савдоси 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10.00 да Жиззах шаҳри, Х.Олимжон кўчаси, 39-уй манзилида жойлашган Жиззах шахар хокимининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача савдо ташкилотчиси томонидан Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шох кўчаси 14-уйда жойлашган вилоят касаба уюшмалари кенгаши биносининг 320-хонасидаги савдо ташкилотчисининг манзилида қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик), буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 31 август куни соат 16.00 гача.

Ушбу куни сотилмаган ер участкасининг кейинги такрорий савдоси 2018 йил 20 сентябрь, 5 ва 22 октябрь кунлари соат 10.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртманомаларни қабул қилишнинг оҳирги муддати: 2018 йил 20 сентябрь учун 19 сентябрь; 5 октябрь учун 4 октябрь, 22 октябрь куни учун 19 октябр куни соат 16.00 гача.

Савдога қўйилган ер участкалари билан шахар ва туман хокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиши мумкин.

Талабгорлар савдога қўйилаётган мулкнинг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини савдо ташкилотчисининг қуйидаги хисоб рақамига тўлайдилар: 20208000304876496002 Ипотека банк АТИБ Жиззах вилоят филиали МФО 00122, СТИР 301743808, шунингдек талабгорлардан фуқаролик паспорти ва нусхаси, СТИР рақами берилган гувохнома нусхалари талаб этилади.

 

 

 

 

Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслахат хизмати кўрсатилади хамда энг кам иш хақининг 1 баравари миқдорида шартномалар тузилади.

Мурожаат учун манзил: Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шох кўчаси 14-уйда жойлашган вилоят касаба уюшмалари кенгаши биносининг 320-хонаси. Мурожаат учун телефонлар: +99890-296-53-47, +99890-515-88-73 еl.pochta е-mail: realtorservice [at] mail [dot] uz.

Хизматлар лицензияланган. Лицензия RR-0008