“Tashkent Realtor Service” МЧЖ Жиззах вилоят филиали бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг 2018 йил 18 октябрдаги 190-И/Ч-сонли буйруғига асосан очиқ аукцион савдосига:

1. Галлаорол тумани, “Олимлар” МФЙ худудидан 36 та, юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун, 0,02 га дан иборат дехкон хужалиги юритиш учун жами 0,06 га ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкаларининг бошланғич баҳоси – 70 000 сўм.

2. Зомин тумани, “Галлакор” КФЙ, Сиргали кишлоги худудидан 1 та, юзаси 0,04 га дан иборат якка тартибда уй-жой қуриш учун,  0,02 га дехкон хужалиги юритиш учун, жами 0,06 га ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда. Ер участкасининг бошланғич баҳоси – 75 348 сўм.

Савдо ташкилотчиси “Tashkent Realtor Service” МЧЖ Жиззах вилоят филиали. Аукцион савдоси 2018 йил 27 ноябрь куни соат 10.00 да да Жиззах шахар Ш.Рашидов  кўчаси 30-уйда (мўлжал ТИФ” Миллий банки” филиали) бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар 2018 й 27 октябрдан бошлаб хафтанинг душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача савдо ташкилотчиси томонидан Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шох кўчаси 14-уйда жойлашган вилоят касаба уюшмалари кенгаши биносининг 320-хонасидаги савдо ташкилотчисининг манзилида, хафтанинг жума куни соат 10.00 дан 16.00 гача.

 Ушбу куни сотилмаган ер участкасининг  такрорий савдолари 2018 йил 12 декабрь ва 27 декабрь кунлари соат 10.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртманомаларни қабул қилишнинг оҳирги муддати: 2018 йил 12 декабрь учун 11 декабрь; 27 декабрь учун 26 декабрь куни соат 16.00 гача.

Савдога қўйилган ер участкалари билан шахар ва туман хокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиши мумкин.

Талабгорлар савдога қўйилаётган мулкнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини савдо ташкилотчисининг қуйидаги хисоб рақамига тўлайдилар: 20208000304876496002 Ипотека банк АТИБ Жиззах вилоят филиали МФО 00122, СТИР 301743808, шунингдек талабгорлардан фуқаролик паспорти ва нусхаси, СТИР рақами берилган гувохнома нусхалари талаб этилади.

Шунингдек Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслахат хизмати кўрсатилади, хамда энг кам иш хақининг 1 баравари миқдорида шартномалар тузилади.

Мурожаат учун манзил: Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шох кўчаси 14-уйда жойлашган вилоят касаба уюшмалари кенгаши биносининг 320-хонаси. Мурожаат учун телефонлар: +99890-296-53-47, +99890-515-88-73 еl.pochta е-mail: realtorservice [at] mail [dot] uz. Лицензия RR-0008