***********************************************************************************************************************************************************
Кўчмас мулк кадастри соҳасида давлат хизматлари нархи ўзгарди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби ўзгартирилди.

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўрсатиладиган давлат хизмати учун ундириладиган йиғим миқдори янгиланди. 

Бунда кўчмас мулкнинг умумий майдонига қараб қуйидаги нархлар белгиланди:

  • 100 кв метргача – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (илгари мазкур нарх базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида бўлган);
  • 100 кв метрдан 1000 кв метргача – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи (илгари объектнинг 1 кв метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган);
  • 1000 кв метрдан 5000 квадрат метргача – базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари (илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган);
  • 5 минг кв метрдан 15 минг квадрат метргача – базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари (илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган);
  • 15 минг кв метрдан 50 минг квадрат метргача – базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари (илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган);
  • 50 минг кв метрдан ортиқ бўлган – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари (илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

 

**************************************************************************************************************************************************************

ПОСЕТИТЕ НАШУ СТРАНИЦУ НА ФЕЙСБУКЕ:  ООО «Taskent realtor service»

*************************************************************************************************************

"654та объект оммавий савдога чиқарилади"

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг 654та кўчмас мулк объектлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, кейинчалик баҳоланган қийматда оммавий савдога чиқарилади.


 Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 Қарорга кўра:

 — Давактив агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар билан биргаликда бўш турган, ихтисослиги бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни яхлит хатловдан ўтказади;

 — 654та объект Давактив агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказилади ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотилади;

 — 50та кўчмас мулк объекти давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказилади.

 Бунда Қорақалпоғистон Республикасида — 89та, Aндижонда — 65та, Бухорода — 39та, Жиззахда — 24та, Қашқадарёда — 136та, Навоийда — 22та, Наманганда — 18та, Сирдарёда — 17та, Самарқандда — 19та, Сурхондарёда — 39та, Фарғонада — 66та, Хоразмда — 75та, Тошкент вилоятида — 113та, Тошкент шаҳрида — 31та объект назарда тутилган.

 Aввалроқ, 15та йирик давлат корхонасининг акциялари очиқ савдога чиқарилиши маълум қилинганди.

 *********************************************************************************************************************************************************************************

Ўзбекистон Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:
•    14 май – жума;•    31 декабрь – жума.
Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
•    17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига; •    24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.
Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

*********************************************************************************************************************************************************************************

Приглашаем всех к просмотру наших телеграм/каналов по недвижимости, где вы можете найти полезную для себя информацию связанную с недвижимостью в Ташкенте- коммерческая недвижимость, земельные участки, дома, дачи, квартиры.

Покупка. Продажа. Аренда.

ПРОДАЖА ДОМОВ. УЧАСТКОВ: https://t.me/prodajadomovuchastkov

ПРОДАЖА КВАРТИРhttps://t.me/kvartiraaaaaaaaaa

КОММЕРЧЕСКАЯ НЕДВИЖИМОСТЬ: https://t.me/tashrieltor

НАША СТРАНИЦА НА ФЕЙСБУКЕ:  ООО «Taskent realtor service»